MMA фахрийси дарёда чўкиб кетди
Аралаш яккакурашлар фахрийси, 45 ёшли Жеронимо дос Сантос Амазонканинг Рио-Негру дарёсида чўмилганидан сўнг бедарак йўқолди. Унинг жасади душанба куни эрталаб Амазонас штати ўт ўчириш хизмати ғаввослари томонидан топилган.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, қидирув гуруҳи "Мондрагон"ни дунёдаги энг йирик дарёлардан бири бўлган Рио-Негра дарёси тубида қоялар остида қолиб кетган ҳолда топган.
Дос Сантос сўнгги марта жорий йилнинг апрель ойида BKFC мусобақасида UFC фахрийси Алексей Олейникни биринчи раундда нокаутга учратиб, сенсацион ғалабага эришган эди.
"Мондрагон" ММА бўйича 72 та жанг ўтказиб, Дион Старинг, Антонио Мендес, Илдемар Алкантара ва Ассуэрио Силва каби жангчилар устидан 45 та ғалабага эришган.
Бразилиялик спортчи 2012 йилда "UFC 153" турнирида иштирок этиш учун UFC билан шартнома имзолаганди.



Фикрлар