ММА жангчиси мактабда калтакланган ўқувчига жанг санъатини ўргатишни таклиф қилди

“Bellator”нинг енгил вазндаги жангчиси Диллон Денис таҳқирлаш қурбони бўлган мактаб ўқувчисига ўз ёрдамини таклиф қилди.

“Бундай видеолар менинг кўнглимни бузади. Ҳеч ким бундай ҳолатга дуч келмаслигини истайман. Aгар, кимдир бу йигитни қандай топишни билса, унга жанг санъати билан таништирмоқчи эканлигимни айтинг.

Бироздан кейин Диллон ўз шахсий саҳифасига болакай билан ёзишмаларидан парча ҳам келтирган. "Агар, сен хоҳласанг, жуи-житсу тўгарагига боришинг учун пул тўлайман. Бундай ҳолатга тушишинг жуда ачинарли. Кел шу ишни амалга оширамиз”,- деб ёзади Диллон.

Болакай унга жавобан бундан жуда хурсанд эканлигини ёзади.