ММА Олимпиадага кирса, ўзбек жангчилари нечта медаль олади?

Аралаш жанг санъатлари бутун жаҳон бўйлаб жадал ривожланмоқда ва тобора кўпроқ мухлислар эътиборини тортмоқда.

UFC раҳбари Дана Уайт Халқаро Олимпия қўмитасига аралаш жанг санъатларини Олимпия ўйинларига киритишни таклиф қилмоқда.  

- Мен ММА олимпия спорт тури бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Лекин бу иш менга боғлиқ эмас. Аслида ММАни олимпия спорт тури сифатида тарғиб қилмаяпман. Шунчаки, аралаш жанг санъатларини Олимпиадалар дастурига киритилишини истайман.

Бугунги кунда Олимпия ўйинлари ташкилотчилари дуч келаётган энг катта муаммолардан бири томошабинлар аудиторияси етишмаслигидир.

Сизга кўплаб томошабинлар керакми? Унда ММА спорт турини Олимпиадалар дастурига қўшинг, - деди Дана Уайт.

Агар ушбу спорт тури Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олса, Ўзбекистон жангчилари нечта медаль олади, деб ўйлайсиз?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!