ММА терма жамоамиз Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетди

  • 05.01.2026 13:36
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Бугун Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси терма жамоаси ММА бўйича учинчи Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Хитой Халқ Республикасининг Лужоу шаҳрига жўнаб кетди.

Tecno

Делегациямиз таркиби: 13 нафар атлет, 3 нафар мураббий, 2 нафар халқаро тоифали ҳакам ва делегация раҳбари сифатида ассоциация бош котиби Ҳожиакбар Ҳакимов ва Халқаро бўлим бошлиғи Сухроб Рўзиматов.

Ушбу чемпионатда аёллар 49, 54, 60 ва 69 вазн тоифаларида; эркаклар 56, 60, 65, 71, 77, 85, 96 ва 120+ вазн тоифалари қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, ММА бўйича учинчи Осиё чемпионатида иштирок этувчи атлетлар 2025 йил декабрь ойида бўлиб ўтган “Ўзбекистон Кубоги”да биринчи ўрин эгаллаган спортчилар ҳисобланади. Бу ҳақда Ўзбекистон ММА ассоциациясининг расмий саҳифасида хабар берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!