ММАчилармиз делегациямиз ҳисобига яна 2 та медал ёздириб қўйди

  • 25 октябрь, 16:36
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 22-31 октябрь кунлари Баҳрайн давлатининг Манама шаҳри ўсмирлар ўртасидаги III ёшлар Осиё ўйинлари комплекс мусобақалари бўлиб ўтади.

Tecno

Бугун делегациямиз ҳисобига навбатдаги медаллар қўшилди.

ММАчимиз Авазбек Анваров 50 кг вазнда финалга қадар етиб борди ва олтин медал учун баҳсда тожикистонлик рақибини мағлуб этиб, чемпионга айланди.

-55 кг вазн тоифасининг финал баҳсида иштирок этган Иброҳим Ботиров эса кумуш медални қўлга киритди. Ҳамюртимиз ҳал қилувчи жангда тожикистонлик рақибига имкониятни бой берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!