ММАга ўтиш учун қайси спорт энг зўр база бўла олади?
Амалдаги UFC чемпион Ислом Махачев самбо аралаш жанг санъатларига ўтиш учун энг яхши асос (база) эканини айтди.
“Кураш сизни бардошли ва кучли қилади, бироқ самбода техника муҳим аҳамиятга эга. Жангдаги биргина лаҳза ҳамма нарсани ўзгартириши мумкин. Мен ҳам ҳаваскор самбода катта тажрибага эгаман”, – дея россияликнинг сўзларини келтирди "Red Corner MMA".
Эслатиб ўтамиз, Махачев охирги жангини "UFC 322" турнирида австралиялик Жек Делла Маддаленага қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди ва ярим ўрта вазнда чемпионга айланди.
Фикрлар