ММАнинг икки буюк афсонаси ўзаро рингга чиқмоқчи
UFC нинг собиқ чемпиони Дэниэль Кормье азалий рақиби Жон Жонс билан бокс қоидалари асосида жанг қилмоқчи.
"Жонс билан бокс жангини ўтказиш ҳақида кўп тортишдик ва мен бу ғояни қабул қилдим. Энг қизиқ жиҳати эса кураш мавзуси атрофидаги баҳслар бўлди. Биласиз, инсонда доим ким кучлироқ эканини синаб кўриш истаги мавжуд. Менимча, бу — мен ва Жон Жонс ўртасидаги муносабатларнинг энг очиқ-ойдин ифодаси. Шахс сифатида биз ҳеч қачон тил топиша олмаймиз. Аммо жангчи сифатида орамизда рақобат қилишга эҳтиёж бор. Сени доим синовга чорлайдиган, юқори даражадаги рақибга эга бўлиш — бу ўзига хос неъмат", - деди Кормье.
Эслатиб ўтамиз, Жонс ва Даниэль "ALF Reality" шоусининг янги мавсумида жамоа капитанлари бўлади.



Фикрлар