Модрич бу сафарги

Амалдаги “Олтин тўп” соҳиби Лука Модрич совринни бу галги эгаси ким бўлиши мумкинлиги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Роналду, Месси, ван Дейк ва Салоҳ. Бу жуда қийин танлов, аммо мен айнан мана шу футболчиларни танлаган бўлардим. Мен уларнинг барчасига омад тилайман”, - дейди хорватиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Олтин тўп” маросими жорий йилнинг 2 декабрь куни Парижда бўлиб ўтади.