Модрич коронавирус билан курашда Хорватияга ёрдам қилди

"Реал" ҳамда Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич коронавирусга қарши курашда ўз ватани - Хорватияга ёрдам қўлини чўзди. 

Футболчи Задар шаҳридаги шифохонаси учун компьютер томографияси ускунасини сотиб олишда ёрдам кўрсатди. Яқин фурсатлар ичида мазкур қурилма АҚШдан келтирилиши кутилмоқда. 

Маълумот учун, бундай томография ускунаси етказиб берилиши билан тахминан 100 минг еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!