Модрич "Милан"га ўтишни хоҳламади

"Милан" клуби мавсумлар оралиғида "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрични сотиб олишга уруниб кўрди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра "россонерилар" футбол департаменти бошлиғи Звонимир Бобан 33 ёшли хорватиялик футболчини “Милан”га ўтишга кўнириш учун у билан боғланган. Бироқ, Модрич  “қироллик клуби”да қолишга қарор қилган ва миланликларнинг таклифини рад этган.

Маълумот учун, Модрия ўтган мавсум “Милан” сафида жами 46та ўйинда майдонга тушди ва 4та гол ҳамда 8та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг айни дамдаги трансфер нархи 20 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!