Модрич: «Моуриньо давридаги «Реал» қўрқинчли эди»
«Реал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Лука Модрич мадридликлар бош мураббийлигига Жозе Моуриньонинг тайинланиши ҳақида фикр билдирди. Хорватиялик футболчи 2012–2013 йилларда айнан португалиялик мутахассис қўл остида «қироллик клуби» шарафини ҳимоя қилган.
«Моуриньо қўл остидаги дастлабки ўйинларданоқ бу бошқача «Реал» экани кўриниб турибди – қўрқинч уйғотадиган, рақибни ҳайиқтирадиган «Реал». Бу менга ёқяпти. Клубнинг Моуриньони тайинлаш қарори жуда ўринли ва энг тўғри вариант бўлди, деб ўйлайман. Жозе клубни жуда яхши билади, у ғолиб, унда ўзига хос каризма бор. Менинг у кишига алоҳида меҳрим бор, чунки айнан ўзи мени «Реал»га олиб келишни талаб қилган. У клуб раҳбариятига: «Менга Модрич керак, ёки ҳеч ким», деган», — дея Модричнинг сўзларини келтиради Diario AS.
Эслатиб ўтамиз, Жозе 2010–2013 йилларда ҳам «Реал»ни бошқарган. Унинг раҳбарлиги даврида мадридликлар Ла Лига, Испания Кубоги ва Испания Суперкубогини қўлга киритган эди.

Фикрлар