Модрич: "Реал" яна энг яхши бўлиши керак

Хорватияда яна бир бор йил футболчиси деб эътироф этилган Лука Модрич мукофотни қабул қилиб олгач, ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Ушбу мукофот мен учун кўп нарсани билдиради. Мени қўллаб, менга овоз берган барчага ташаккур айтаман. Бундай шарафга сазовор бўлиш жуда ёқимли. Жамоадошларимга раҳмат айтаман, уларнинг ёрдамисиз ушбу мукофотни қўлга кирита олмас эдим".

Шунингдек, ярим ҳимоячи янги мавсумдаги мақсадларини ҳам очиқлаб ўтди.

"Реал" яна ўзининг эски йўлига тушиши, энг яхши бўлиши керак. Терма жамоа ҳақида ҳам шундай деган бўлар эдим", - деди хорватиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!