Модрич Хорватиянинг энг яхши футболчиси деб топилди

“Реал” Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич Хорватиянинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли футболчи Хорватия терма жамоаси сафида 2006 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У якунланган мавсум Ла Лигада 34та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Маълумот учун, Хорватия терма жамоаси дастлаб 8 июнь куни Уэльсга қарши Евро-2020 саралашида майдонга тушади. Сўнгра эса 11 июнь куни Тунис терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!