Модричдан кейин 10-рақамни ким олади?

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич жорий мавсум якунида "қироллик клуби"ни тарк этишга яқин турибди. Хорватиялик футболчининг шартномаси июнь ойи охирида ўз якунига етади.

"Realmadridexclusivo" портали хабарига кўра, ҳозирда Лукага тегишли ўнинчи рақам Эдуардо Камавингага таклиф қилинган, бироқ франциялик футболчи бунга рад жавобини берган.

Бу рақамнинг эгаси Мбаппе бўлиши мумкин.  Килианнинг Мадридга келиши тобора аниқ бўлиб бормоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Модрич 2012 йилдан бери "қаймоқранглилар" сафида тўп тепмоқда. Жорий мавсумда Лука 26 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 6 голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!