Можи Зиданнинг трансфери ҳақида гапирди

"Ювентус"нинг собиқ директори Лучано Можи "Реал" билан 2001 йили Зинедин Зиданнинг трансфери борасида қандай музокара олиб боргани ҳақида айтиб берди.

"Аталанта"га қарши учрашувдан сўнг, мен Зидан билан гаплашдим. У "Реал"га ўтиш истагини билдираётган эди.

Мен уни қўйиб юбормаслигимни Флорентино Пересга етказишиб қўйишини сўрадим.

Шунда Перес ўзи ўйлаб ҳам кўрмаган пулни тўлаши кераклигини тушуниб етди," - деди Можи.

Эслатиб ўтамиз, 2001 йили Зидан "Ювентус"дан Мадрид клубига 150 млн лира (тахминан 73,5 млн евро) эвазига кўчиб ўтган ва тарихдаги энг қиммат трансферга айланганди. Ҳозирги кунда франциялик "қироллик клуби"нинг бош мураббийи сифатида иш олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!