"Монако" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Роберт Моренони истеъфога чиқарди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 42 ёшли испаниялик мутахассис бугун ўзининг истеъфога чиқарилгани ҳақида хабар топган. Клуб хўжайинлари унинг янги жамоани шакллантира олишига ишонмаган.

Айрим манбаларга кўра, "Монако"ни хорватиялик машҳур мутахассис Нико Ковач бошқариши мумкин.

Морено “Монако”ни 2019 йилнинг декабридан буён бошқариб келмоқда. Жамоа жорий мавсум Франция чемпионатида 9-ўринни эгаллади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)