"Монако" етакчи футболчиларидан бири клубни тарк этмоқчи

"Монако" ҳужумчиси Ислам Слимани фаолиятини бошқа клубда давом этириши мумкин. Бу ҳақида L`Equipe нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, асли "Лестер"га тегишли бўлган алжирлик футболчи қишдаёқ клубни тарк этиш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, Слимани жорий мавсумида Франция чемпионатининг  энг яхши асиссенти ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!