Асосий мазмунга ўтиш

"Монако" Головинни ўзида олиб қолмоқчи

У яна ўсиши мумкин.

"Монако" клуби спорт директори Пол Митчелл россиялик хавбек Александр Головинни таркибда сақлаб қолиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

“Головиннинг трансфери мен келишимдан олдин бўлган. У ўзини халқаро миқёсда исботлашга улгурган ажойиб футболчи. Биз уни таркибда сақлаб қолмоқчимиз, Головин жамоага яхши қўшилиб кета олди. У ҳозирда ўзининг энг юқори чўққисида, аммо у ҳали ҳам ўсиш имкониятига эга ", - деди Митчелл.

24 ёшли Головин 2018 йилдан буён “Монако” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ