Франция чемпионатининг 11-турида “Монако” ўз майдонида ПСЖни қабул қилди.

Эътиборлиси, парижликлар 2 та тўп фарқи билан олдинда бора туриб якунда мезбонларга 3:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. “Монако”нинг голларини Кевин Фолланд (52', 65') ва Сеск Фабрегас (84') киритди, ПСЖнинг голларига Килиан Мбаппе (25', 37') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар