"Монако" Рашидни ўз сафига қўшиб олди

Франциянинг “Монако” жамоаси “Лион” футболчиси Рашид Геззальни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. Келишув 2021 йилга қадар мўлжалланган.

Геззаль “Монако” сафига эркин агент мақомида келиб қўшилди. Бунга қадар жазоирлик футболчи 5 йил давомида “Лион” сафида ўйнаб келаётган эди.

“У иқтидорли ёш футболчи. Франция чемпионатини яхши билади. Шунингдек, еврокубокларда ҳам тажрибага эгадир. Биз унга ишонамиз”, – деб айтиб ўтди “Монако” вице-президенти Вадим Васильев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!