"Монако" ва "Бенфика" 34 ёшли "Интер" ҳимоячисига қизиқиб қолди

Миланнинг "Интер" клуби ҳимоячиси Миранда ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгариши мумкин.

Маълумотларга қараганда 34 ёшли бразилиялик футболчига айни дамда "Монако" ва "Бенфика" клубларидан қизқишлар мавжуд. Ўз навбатида агар яхши таклиф бўлса, "нерадзуррилар" ҳам уни қўйиб юборишга тайёр.

Миранда жорий мавсум "Интер" сафида 15та ўйинда майдонга тушди. Унинг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган, трансфер нархи эса 7 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!