"Монако"дан навбатдаги антирекорд

"Монако" клуби Франция миллий чемпионати 9 турида "Монпелье"ни ўз майдонида қабул қилишди 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Ўтказилган турлар давомида монаколиклар жами 19 та гол ўтказиб юборишди. Бу старт клуб тарихидаги сўнгги 44 йил ичидаги энг ёмони бўлди. 1975/76 мавсумда улар 22 та гол ўтказиб юборишган эди.

"Монако" Лига 1 турнир жадвалида 9 ўйиндан сўнг 14 ўринни банд этиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!