"Монако"ни россиялик мураббий бошқариши мумкин
"Монако" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи лавозимига россиялик машҳур мутахассис Леонид Слуцкий номзодини кўриб чиқмоқда.
Рус нашрлари тарқатган хабарга кўра 48 ёшли мутахассис монаколикларнинг амалдаги устози Леонарду Жардимнинг ўрнини эгаллаши мумкин. Айтиш керакки, мавсум стартидаги иккала учрашувда қайд этилган йирик ҳисобдаги мағлубиятлардан сўнг португалиялик мутахассиснинг курсиси анча қимирлаб қолди.
Маълумот учун, Слуцкий айни дамда Голландиянинг “Витесс” клубини бошқармоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар