"Монстр" вазн меъёрини бажарди. Эртага жанг!

Биринчи ярим енгил (55,3 кг) вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ (26-0,23 КО) ва собиқ жаҳон чемпиони ва WBC йўналиши бўйича мажбурий даъвогар Луиc Нери (35-1, 27 КО) 6 май куни Токиода бўлиб ўтадиган жанг олдидан вазн ўлчаш маросимида иштирок этишди.

31 ёшли Иноуэ мутлақ жаҳон чемпиони унвонини биринчи ҳимоя қилишдан олдин 55,22 кг тош босди. 29 ёшли мексикалик Нери бу сафар 54,79 кг чиқди. Шу тариқа ҳар икки боксчи вазн меъёрини бажаришди.
Эртага жанг Тошкент вақти билан 15:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!