Мората "Атлетико"га керак эмас!
Мавсумни “Ювентус” сафида ижарада ўтказаётган испаниялик ҳужумчи Альваро Моратанинг келажаги сўроқ остида қолмоқда. Бу ҳақда TodoFichajes нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, "кекса синьора" 29 ёшли футболчини таркибда сақлаб қолиши мумкин, фақат бунинг учун "Атлетико" унинг 35 миллион евролик трансфер нархини камайтириши лозим.
"Матрасчилар" Моратани ортга қайтаришни режалаштирмаяпти. Шу сабабли, футболчининг Италияда қолиш эҳтимоли бор.
Альваро Мората жорий мавсум "Ювентус" сафида жами 14 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.
Фикрлар