Мората Пирлонинг ишончини қозана олмадими?

“Ювентус” раҳбарияти “Атлетико”дан ижарага олинган Альваро Моратани сотиб олишга шошилмайди.

Клублар ўртасидаги келишувга кўра,  туринликлар мавсум охирида испаниялик ҳужумчининг трансферини 31 миллион еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга. Гарчи Мората зўр ўйнаётган бўлса-да, “Ювентус” уни сотиб олмайди. Туринликлар яна 10 миллион евро тўлаб, ҳужумчини келаси мавсум ҳам ижарада ўйнатмоқчи.

Мората “Ювентус”га кўчиб ўтганидан бери барча турнирлар саккизта учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини олти марта ишғол қилди ва жамоадошларига иккита голли пас оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)