Моуриньонинг Мбаппега муносабати ҳақида махфий маълумот ошкор бўлди
«Реал» мавсумни муваффақиятли бошлай олмади, аммо Мбаппе Моуринью ишончини тўлиқ оқламоқда.
Футбол оламидаги манбаларга кўра,«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо учун энг ишончли футболчига айланган. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, португалиялик мутахассис Мбаппени ўз тактик режасининг марказий фигураси сифатида кўради. Манбалар Моуриньо ва француз форварди ўртасидаги ишонч ва ҳамкорликни «деярли мутлақ» деб таърифламоқда.
Жозе Моуриньо ёзда «Реал»га бош мураббий сифатида қайтган эди. Аммо унинг қўл остидаги илк ойлар мадрид клуби учун унчалик ҳам омадли кечмаяпти: Ла Лиганинг етти туридан сўнг жамоа икки марта мағлубиятга учради.
Ҳозирча «Реал» турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Мадридликлар пешқадам «Барселона»дан олти очко орқада қолган.

Фикрлар