Моуриньо "Реал" бўйича якуний қарор келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал Мадрид» яқин кунларда янги мавсумдаги илк учрашувини ўтказади. Мадридликлар сўнгги назорат баҳсида «Шальке 04»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 3:0. Энди эса 22 август куни «қироллик клуби» Испания чемпионати биринчи тури доирасида сафарда «Эспаньол»га қарши майдонга тушади.

Diario AS нашри ёзишича, жамоанинг янги бош мураббийи Жозе Моуринью тактик схема масаласида ўз танловини амалан аниқлаб бўлди. Португалиялик мутахассис 4-2-3-1 тизимига таянишни режалаштирмоқда. Бу эса бир вақтнинг ўзида Винисиус Жуниор, Килиан Мбаппе, Ян Диоманде ва Жуд Беллингемни асосий таркибда майдонга тушириш имконини беради.

Манбага кўра, Моуринью Бернарду Силва билан ҳам фаол тарзда турли тактик вариантларни синаб кўрмоқда. «Манчестер Сити»нинг собиқ сардори бир ўйин доирасида бир неча бор позициясини алмаштириши мумкин: у ҳам ўнг марказий ярим ҳимоячи сифатида, ҳам ҳужумчи ортида ҳаракат қилиши кўзда тутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!