Моуриньо "Реал"даги беш дахлсиз футболчи номини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» жамоасида ҳужумчи Килиан Мбаппе, ярим ҳимоячилар Федерико Вальверде, Арда Гюлер, Бернарду Силва ва Жуд Беллингем клуб раҳбарияти ҳамда бош мураббий Жозе Моуринью учун деярли дахлсиз футболчилар сифатида кўрилмоқда.

Бу ҳақда El Mundo нашри журналисти Абрахам Ромеро ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Манба маълумотига кўра, ярим ҳимоячи Орельен Тчуамени ва қанот ҳужумчиси Браим Диас билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар якуний босқичга кирган. Шу билан бирга, Винисиус Жуниор, Эдуарду Камавинга, Франко Мастантуоно ва Эндрикнинг келгуси мавсумларда клубда қолиш-қолмаслиги ҳали аниқ эмас.

Журналистнинг таъкидлашича, «Реал»  мутасаддилари «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри ва «РБ Лейпциг» вингери Ян Диомандни жамоага қўшиб олиш йўлида жиддий ҳаракат қилмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!