Моуриньо "Реал" мухлисларига мурожаат қилди
«Реал» Мадрид бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб мухлисларига мурожаат қилиб, ўзини доимо «мадридист» деб ҳис қилишини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, бу туйғу фақат бугун пайдо бўлган эмас, балки «Реал»га биринчи марта келган кунлариданоқ унга ҳамроҳ.
- Мадридистларга мурожаатим? Ҳаммаси жуда оддий. Мен сизлардан бириман. Фақат бугун эмас – 2010 йили мени бош мураббий сифатида таништирган кундан бошлаб, 2013 йили клубдан кетган кунимгача ҳам шундай бўлган.
2024 йилда «Уэмбли»да бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси финали, «Боруссия Дортмунд» устидан қозонган ғалабамиз ва ўша куни мухлислар менга кўрсатган меҳрни ҳеч қачон унута олмайман. Мен чин дилдан айта оламан: мен сизлардан бириман, — деди Жозе Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо 2010–2013 йилларда ҳам «Реал»ни бошқарган. Унинг қўл остида мадридликлар Ла Лига, Испания Кубоги ва Испания Суперкубогида ғалаба қозонган эди.

Фикрлар