Моуриньо "Реал" раҳбариятига ультиматум қўйди
Жозе клубдаги вазиятдан норози
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо Мадрид клуби раҳбариятидан жамоага яна икки нафар ярим ҳимоячи олиб келишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда журналист Жуан Жезус хабар берди.
Манба маълумотига кўра, португалиялик мутахассис бир футболчини қишки трансфер ойнасида, иккинчисини эса ёзги трансфер даврида сотиб олишни истамоқда. Айни шу масала Моуриньо билан «қаймоқранглилар» президенти Флорентино Перес ўртасида жиддий баҳсларга сабаб бўлган.
Гап шундаки, Перес Жозени «Реал»га таклиф қилиш арафасида унга жаҳон даражасидаги ярим ҳимоячи олиб беришга ваъда берган. Аммо бу ваъда ҳалигача тўлиқ бажарилмагани айтилмоқда.
Ёзда жамоага қўшилган Бернарду Силва аслида Моуриньо сўраган футболчи эмас эди. Жозе унинг трансферига фақат келажакда ўз хоҳишига мос бошқа яримҳимоячи олиб келинишига ишонгани учун рози бўлгани таъкидланмоқда.
Манбаларга кўра, агар Моуриньонинг янги ярим ҳимоячи бўйича талаби яна рад этилса, у «Реал» раҳбарияти билан жиддий қарама-қаршиликка бориши мумкин.
Изоҳлар (0)