Моуриньо Винисиус келажаги бўйича қарор қабул қилди
Мадриднинг машҳур «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниорнинг келажагига оид ўз қарорини қабул қилди.
The Telegraph нашри маълумотига кўра, «Қироллик клуби»нинг янги устози ёзги трансфер ойнасида Винисиусни сотиш ёки ижарага бериш вариантига қарши чиққан. Моуриньо бу позициясини клуб раҳбариятига ҳам очиқ билдирган.
26 ёшли футболчининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали Винисиусни 140 миллион евро атрофида баҳоламоқда. У 2018 йил ёзидан бери «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Винисиус Жуниор клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган эди. Унга Англиянинг етакчи жамоалари — «Ливерпуль» ва «Арсенал» томонидан жиддий қизиқиш борлиги айтилган.

Фикрлар