Моуриньо 12 йилдан бери бир тўсиқдан ўтолмаяпти

Европа Чемпионлар лигаси плей-оффида “Реал”га тўқнаш келган “Бенфика” ҳар икки учрашувда ҳам мадридликларга имкониятни бой бериб, мусобақадан чиқиб кетишга мажбур бўлди.

Шу  тариқа, “Бенфика” бош мураббийи Жозе Моуриньо ўзи бошқарган жамоалар билан бирга Чемпионлар лигаси плей-оффидаги сўнгги 10 та ўйиннинг бирортасида ҳам ғалаба қозона олмади. Унинг охирги ғалабаси 2014 йилда “Челси” билан қўлга киритилган. Бу ҳақда Stats Foot статистика маркази ўзининг ижтимоий тармоғида хабар берди.

Моуриньонинг кўрсаткичи турнир тарихида мураббий учун плей-офф босқичидаги энг узоқ ғалабасиз серия ҳисобланади.

Жозе Моуриньо “Бенфика”ни 2025 йилнинг охиридан бери бошқариб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!