Моуриньо Абрахамдан мамнун. Шомуродовга янада қийин бўладиган кўринади

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Сассуоло"га (1:1) қарши ўйинда Тэмми Абрахамнинг ўйинидан мамнун бўлганлигини билдирди.

Англиялик ҳужумчи Италия чемпионатидаги голсиз сериясини тўхтатиб, кечаги баҳсда римликларнинг голига муаллифлик қилди.

"Мен Тэммидан олдин нега бугунгидек кайфиятда ўйнамаганини сўрадим. "Сассуоло"га қарши ўйинда у нафақат гол урди, балки якка курашларда ҳам ғалаба қозонди. У майдонга тушган заҳоти рақибларнинг ишини ҳар томонлама қийинлаштирди, ўзи учун очиқ майдон яратди, очилди ва гол урди”, - деди Моуриньо ўйиндан кейинги матбуот анжуманида. 

Эслатиб ўтамиз, Тэмми Абрахам "Сассуоло"га қарши баҳсда Элдор Шомуродовнинг ўрнига захирадин тушиб, 80-дақиқада "Рома"нинг голига муаллифлик қилди. У А Сериянинг жорий мавсумида атиги учта гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!