Моуриньо антирекорд ўрнатди

"Шпорлар"нинг УЕФА чемпионлар лигаси нимчорак финали доирасида "РБ Лейпциг"дан учраган мағлубияти билан Моуриньо шогирдлари кетма-кет 6 учрашувдан бери ғалаба қозона олишмаяпти. "The special one" учун бу фаолиятидаги энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади. Жамоада кўплаб жароҳатланган футболчиларнинг мавжудлиги натижаларга ҳам таъсир ўтказмай қолмаяпти.

Маълумот учун, лондонликлар айни дамда АПЛ турнир жадвалининг 8-поғонасида боришмоқда, 4-ўриндаги "Челси" билан орадаги фарқ 7 очкони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!