Моуриньо “Барса”нинг сўнгган юлдузини қайта порлатмоқчи

Лионель Месси “Барселона”ни тарк этганидан кейин унинг асосий ўринбосари сифатида қаралган Ансу Фати айни пайтда каталонияликларга керак бўлмай қолган.

Истеъдодли ҳужумкор футболчи мавсумни ижара асосида “Брайтон”да ўткази ва Англия Премьер-лигасида ҳам ўзини кўрсата олгани йўқ.

Туркиянинг “Фенербаҳче” клубини қабул қилиб олган Жозе Моуриньо Ансу Фатига яна юқори даражада ўйнаб кетишига ёрдам бермоқчи. Турк клуби спорт директори “Барселона”даги ҳамкасби Деку ва Фатининг агенти Жорже Мендеш билан боғланиб, трансфер маълумотларини тўплади.

Sport.es сайтининг ёзишича, Ансу Фатининг келажаги каталонияликларнинг янги бош мураббийи Ханс-Дитер Фликка боғлиқ. Германиялик мутахассис мавсумолди йиғинларида футболчининг истеъдодини кўрикдан ўтказиши ва унинг имкониятларига баҳо бериши лозим.

Transfermarkt портали юир пайтлар “Барселона” 200 миллион еврога трансфер қилишдан бош тортган Ансу Фатини 25 миллион еврога баҳолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!