Моуриньо Бэйл учун энг иқтидорли шогирдини “Реал”га беради

“Реал” ўзига керак бўлмаган Гарет Бэйлни Англиянинг энг иқтидорли футболчиларидан бири Делли Аллига алмаштириши мумкин.

Бир қарашда, бу мадридликлар учун ўта манфаатли рокировкадай кўринади.

Режалаштирилаётган келишувга кўра, мадридликлар Бэйлни “Тоттенхэм”га ижарага беради ва маошининг 50 фоизини тўлайди. Делли Алли эса, ижара асосида “Реал”га кўчиб ўтади ва унинг барча харажатлари испанлар томонидан қопланади.

Агар рокировка амалга ошса, “Тоттенхэм” уэльслик футболчига ҳафтасига 300 минг фунт тўлайди ва Аллига берилишига керак бўлган 150 минг фунтни ўзида сақлаб қолади. Бу шароитда Бэйл “Реал”дан ҳам ҳафтасига 300 минг фунт олади.

Шунингдек, жамоалар футболчиларни бутунлай алмашиши ҳам мумкин. Бундай ҳолатда мадридликлар трансфер учун қўшимча маблағ бериши керак. Чунки Аллининг трансфери Бэйлникидан қиммат ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!