Моуриньо Бэйлнинг қачон сафга қайтишини айтди

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо Гарет Бэйлнинг қачон сафга қайтиши ҳақида гапирди:

"У якшанба куни "Вест Хэм"га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда майдонга тушиши мумкин. Агар бундай бўлмаса, унда пайшанба куни майдонга қайтади. Шуниси аниқки, тез орада уни майдонда кўришингиз мумкин. Албатта, Гарет футбол ўйнашни истайди. Бироқ уни хоҳлаган вақтида майдонга тушира олмайман. Бунинг учун жисмонан тайёр бўлиш лозим".

Бэйл "шпорлар" таркибига ижара асосида "Реал"дан келиб қўшилди. Ҳозирча, у жароҳатини тиклашда давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!