Моуриньо бир қарори билан машҳур юлдузни “Реал”да олиб қолди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени келаси мавсумда ҳам жамоада қолади. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Манбага кўра, жамоанинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо франциялик футболчига келаси мавсумда асосий таркибдан доимий ўрин бермоқчи.

Қайд этилишича, мадридликлар тажрибали ярим ҳимоячини сотиб юбормоқчи эди. “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” ёзги трансфер ойнаси давомида Тчуамени вазиятини диққат билан кузатиб, уни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирганди.

Бироқ “Реал” Энцо Фернандес ва Родри каби ярим ҳимоячиларни харид қилиш режасидан воз кечгач, Моуриньо асосий эътиборни ҳимоя чизиғини кучайтиришга қаратган.

Шу сабабли Тчуаменининг жамоани тарк этиши деярли истисно қилинган. Футболчининг ўзи ҳам трансфер талаб қилмаган ва “Реал”нинг асосий таркибида мустаҳкам ўрин эгаллашни мақсад қилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!