Моуриньо бу сафар мағлубиятда кимни айблади?

"Рома" Конференциялар лигаси чорак финалидан ўрин олган илк учрашувда "Будё-Глимт жамоасига 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйиндан сўнг, Моуриньо матбуот анжуманида ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Тўғрисини айтсам, мени кўпроқ Манчинининг жароҳати хавотирга солмоқда. Бу ҳолат пластик чим устида ўйнаш туфайли вужудга келди.

Биз 1:2 ҳисобида мағлуб бўлдик. Жавоб ўйинини мухлисларимиз кўз ўнгида ўтказамиз. Мен жамоамни ярим финалга чиқиш учун фаворит, дея оламан. 

Ўз футболчиларимга ва стадионга келган мухлисарнинг қўллаб-қувватлашига тўлиқ ишонаман. "Будё-Глимт" кучли клуб, аммо жавоб баҳсида яхшироқ ҳакамлар ишлашига аминман.

Римда уларга қарши ўйнаганимизда ҳакам кўрмаган иккита тоза пенальти бор эди, бугун эса тўп аутдан ўйинга киритилганидан сўнг, оффсайд белгиланди. Бу ҳакамларнинг савиясидан далолат", - деди португалиялик мутахассис.  



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sag'indiq Kenjebaev
08/04/2022 06:38
Mour ehh, sening ham yulduzli onlaring tugayabdi