Моуриньо Эндрик бўйича якуний қарор қабул қилди
“Реал”ни бош мураббийи бўлиши кутилаётган Жозе Моуриньо якунланган мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида ўтказган бразилиялик ҳужумчи Эндрик бўйича ўз қарорини маълум қилди.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилишича, портагалиялик мутахассис 19 ёшли иқтидорли футболчи билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.
Моуриньо қарорига кўра, Эндрик янги мавсумни Мадрид суперклубида бошлайди ва бор иқтидорини яна бир бор намойиш қилишига тўғри келади.
“Реал” асосий таркибига кира олмагани учун “Лион”га ижарага берилган футболчи Франция клубида самарали ҳаракат қилиб, бешта гол ва еттита ассист қайд этди. Transfermarkt портали Эндрикнинг трансфер қийматини 35 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар