Моуриньо: Гапирмайман, гапирсам жазолашади!
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Милан”га бой берилган учрашувдан кейин журналистларнинг саволларига жавоб беришдан бош тортди.
- “Милан”ни табриклайман. Бошқа ҳеч нарса демайман. Гапирсам, келаси ҳафта мураббийлар жойида мени кўрмайсизлар. Биз ёмон ўйнадик, лекин майдонда боримизни бердик. Бор гап шу, - деди Жозе Моуриньо.
Жозе Моуриньо жамоаси ютқазган учрашувларда кескин ва ўткир фикр билдиради. Яқинда ҳакамларни танқид қилгани учун қизил карточка олиб, майдондан ҳайдалган эди.
Фикрлар