Моуриньо ҳакамлар ҳурматига “оёқ босди”
Лас-Росас шаҳрида Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) томонидан ташкил этилган Мураббийлар қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда RFEF Ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) президенти Фран Сото иштирок этди. У ҳакам шахсига ҳурмат билан муносабатда бўлиш муҳимлигини таъкидлаб, мураббийларни ўз жамоалари учун масъул шахслар сифатида “ҳамдардлик” кўрсатишга чақирди.
Мақсад ҳакам образини янада инсонпарварлаштиришдан иборат бўлган. Бу ҳақда Marca хабар берди.
Манба маълумотига кўра, йиғилишда Жозе Моуриньо ва Мануэль Пеллегрини каби таниқли мутахассислар қатнашмаган.
“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик тадбирда иштирок этган, аммо каталонияликларнинг кечки машғулотида қатнашиш учун тез орада йиғилишни тарк этган.

Фикрлар