Моуриньо икки ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “Вест Хэм”га (1:1) қарши АПЛ 13-тур учрашувининг биринчи бўлимида майдондан четлатилган эди. У бу ўйиндаги хатти-ҳаракати учун иккита ўйинга дисквалификация қилинган.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис бош ҳакам Жонатан Моссанинг “МЮ” ярим ҳимоячиси Поль Погбага симуляция ишлатгани учун берган сариқ карточкасига норозилик билдирган ва Моуриньо сув идишини бор кучи билан улоқтирган. Шудан сўнг ҳакам унга яқин келиб, трибунага кўтарилишни сўраган.