Моуриньo иккинчи бор "Реал" бош мураббийига айланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жозе Моуриньо расман Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

63 ёшли португалиялик мутахассис "Бенфика»дан" "қаймоқранглилар" сафига ўтди ва бу лавозимда Альваро Арбелоанинг ўрнини эгаллади. Маълумотларга кўра, мадридликлар Моуриньo учун "Бенфика"га 15 миллион евро товон пули тўлайди.

Мураббий фаолияти давомидаги сўнгги совринини 2021/22 йилги мавсумда қўлга киритган. Ўшанда у "Рома" билан Европа Конференциялар лигасида ғолиб чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис аввал ҳам 2010–2013 йиллар оралиғида "Реал"ни бошқарган. Унинг қўл остида жамоа Ла Лига, Испания Кубоги ва Испания Суперкубогини қўлга киритган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!