Моуриньо: Жамоамнинг ғалабасига охиригича ишонаман

 

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “Кристал Пэлас”га қарши (3:2) Англия чемпионати 29-тур ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Манкунианлар 55-дақиқада 0:2 ҳисобида ортда бораётганди, аммо ўйин якунида Моуриньо шогирдлари 3:2 ҳисобидаги ғалабага эришди.

“Жамоамнинг ғалабасига охиригича ишонаман ва умримнинг охиригача шундай бўлади ҳам. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида зафар қучиш учун озгина омад керак бўлади. Одатда, фақатгина ғолиб жамоа тақсинга сазовор, бироқ Рой Хожсон бугун барча ишни тўғри бажарди”, – деди португалиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!