Моуриньо кимни кутяпти?

  • 8 август, 2020, 10:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Тоттенхэм” раҳбарияти Бундеслигада ажойиб ўйинлари билан катта клублар эътиборини қозонган “Байер” етакчиси Леон Бэйлини таркибга қўшиб  олмоқчи.

Tecno

22 ёшли ярим ҳимоячининг ўзи ҳам кучли клубларда тўп суришни истамоқда ва ана шу мақсадда ўз агентини алмаштирди. Ҳозир ямайкалик футболчининг ишларини Эди Уорд юритади. Бу мутахассис “Бавария”даги Кингсли Коман ва “Манчестер Сити”даги Раҳим Стерлинг манфаатларини ҳам ҳимоя қилади.

Жозе Моуриньо танлаган футболчи учун “Байер” 40 миллион евро сўрамоқда. Бэйлига “Эвертон” ва “Арсенал” ҳам даъвогар ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!