Моуриньо лавозимидан воз кечди
Жозе Моуриньо қитъа футболига масъул ташкилот – УЕФА маслаҳатчилар кенгашидаги лавозимидан воз кечди.
Португалиялик мутахассис 2023 йилнинг апрель ойида Зинедин Зидан, Карло Анчелотти, Патрик Виейра ва Луиш Фигу каби машҳур шахслар қаторида кенгашга қабул қилинган эди.
- Афсус билан шуни маълум қиламанки, мен зудлик билан бу гуруҳ вакиллигидан чиқаман. Мен бу кенгашга қўшилганимда тўлиқ ишонган принципларим энди йўқ ва улар қолмади. Шу боис мана шундай қарор қабул қилишга мажбурман. Қароримни ташкилот президенти жаноб Александр Чеферинга етказиб қўйинг, - деб мурожаат ёзди Жозе Моуриньо.
Мутахассислар Жозе Моуриньонинг кескин қарорга келишига УЕФА тартиб-интизом қўмитаси уни тўрт ўйинга дисквалификация қилгани сабаб бўлганини таъкидламоқда.
Фикрлар