Моуриньо “Манчестер Юнайтед” ҳайдаган юлдузни олади

CHERY AUTO

Жозе Моуриньо бошқараётган “Фенербаҳче” ёзги трансферлар вақтида ўз таркибига “Манчестер Юнайтед”га тегишли бўлган ҳужумкор футболчи Жейдон Санчони қўшиб олмоқчи.

Yeni Asir нашрининг ёзишича, бу клуб 25 ёшли ўйинчи ёрдамида келаси мавсум Туркия Суперлигасида ғолиб чиқишни мақсад қилган.

Жозе Моуриньо бу трансферни маъқуллагани ва ўз жамоасидан Санчога жой топиб беришга тайёрлиги айтилмоқда.

“Манчестер Юнайтед” тўрт йил аввал ўз амплуаси бўйича Европанинг энг кучли ўйинчиларидан ҳисобланган Санчони Дортмунднинг “Боруссия” клубидан 85 миллион еврога харид қилганди. Бироқ бу трансфер ўзини оқлагани йўқ.

Манчестерликлар мавсум бошида Жейдонни “Челси”га ижарага бериб юборганди. Ёзди ҳужмкор футболчи ўзига янги жамоа топиши керак.

Трансфер экспертлари бир пайтлар 130 миллион еврога баҳоланган Санчони олиш учун энди 30 миллион евро етарли бўлишини таъкидлаган. Унинг “Юнайтед” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача давом этади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию