Моуриньо “Манчестер Юнайтед”дан яна ўйинчи оляпти
Жозе Моуриньо “Рома” таркибини катта клубларда пишган футболчилар билан кучайтиришда давом этади.
Португалиялик мутахассис энди “Манчестер Юнайтед”да ўзининг қўл остида тўп тепган Эрик Байини Италия пойтахтига кўчириб келмоқчи.
28 ёшли ҳимоячи манчестерликларнинг асосий таркибига кира олмаяпти. Клуб уни 12 миллион еврога сотиб юборишга тайёр.
Ивуарлик марказий ҳимоячи ўтган мавсум атиги еттита учрашувда иштирок этди ва табиийки, ўзини кўрсата олгани йўқ. Унинг “Манчестер Юнайтед” билан шартномаси яна икки мавсум давом этади.
Фикрлар